Yangiliklar

Тошкентда 4 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Тошкентда 4 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи 3 эркак ва 1 аёл спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди. Бу маълумотни Бош прокуратура ахборот хизмати тасдиқлади.

8 октябрь куни Яшнобод туманида 4-сонли шаҳар клиник шифохонасига «номаълум этиологияли кома» ташхиси билан олиб келинган фуқаро Р.Я. шифохонада вафот этган.

Бундан ташқари, шу йилнинг 9 октябрь куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, 4-сонли шаҳар клиник шифохонасига «номаълум кома» ташхиси билан олиб келинган фуқаролар И.Ч., В.Л. ҳамда Т.Д. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Худди шу каби, 2022 йилнинг 9 октябрь куни Т.Д.нинг ўғли А.Г. РШТЁИМ токсикология бўлимига «номаълум этиологияли кома ҳолатида ўткир заҳарланиш» ташхиси билан олиб келинган.

2022 йил 9 октябрь куни туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.