Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Мазкур қуёш фотоэлектр станцияси йилига 1,1 млн кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.
Маълум қилинишича, станция Ўзбекистон Президенти раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилган.
«Фурсатдан фойдаланиб, ушбу ташаббусга барча вазирлик ва идоралар ҳам қўшилишларини сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!