O‘zbekiston, Yangiliklar

Кейинги ҳафта кучли шамол ва сел-сув тошқинлари билан бошланади

Кейинги ҳафта кучли шамол ва сел-сув тошқинлари билан бошланади

Кейинги ҳафтанинг илк кунларида Қорақалпоғистон Республикаси ва икки вилоятда кучли шамол, яна уч вилоятда сел-сув тошқини юз бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Хабибуллаев вазирлик ва идораларга юборилган тезкор гидрометеорологик ахборот мактубида маълум қилинган.

“Республика бўйича жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари, шунингдек шимол ҳудудида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Жиззах вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

14-16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланади, айрим жойларда кучли ёғиннгарчиликлар кузатилади. Шу билан бирга, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин”, дейилган вазирлик ва идоралар раҳбарларига йўлланган мактубда.