Jahon, Yangiliklar

Польшада ҳам учувчисиз учиш қурилмалари ишлаб чиқарилади

Польшада ҳам учувчисиз учиш қурилмалари ишлаб чиқарилади

Грузия мудофаа вазири Хуаншер Бурчуладзе жума куни Грузия-Польшанинг Дельта-Вебе компаниясига ташриф буюрди. Бурчуладзе у ерда учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича қурилаётган заводни кўздан кечирди, дея хабар бермоқда «Новости-Грузия».

Бурчуладзенинг айтишича, қурилиш якуний босқичга етиб келган.

Маълумот ўрнида, «Дельта-Вебе» Грузия-Польша компанияси «Дельта Интернэшнл» МЧЖ ва Польшанинг «Вебе Электроникс» компанияси ўртасидаги шартнома асосида ташкил этилган.

Грузия Мудофаа вазирлиги Дельта-Вебе компанияси билан минтақада биринчи учувчисиз қурилмаларни ўқитиш марказини яратишни назарда тутувчи шартнома имзолади. Грузия мудофаа кучлари мутахассислари марказда қайта тайёрлашдан ўтиши белгиланди.