O‘zbekiston, Yangiliklar

Ражаб Таййип Эрдоған ҳамда Гурбангули Бердимуҳамедов ТДТнинг олий мукофоти билан тақдирланди

Ражаб Таййип Эрдоған ҳамда Гурбангули Бердимуҳамедов ТДТнинг олий мукофоти билан тақдирланди

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида юқори мартабали меҳмонларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия етакчиси Ражаб Таййип Эрдоған ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотлади.

Қайд этиш керакки, ушбу мукофот 2019 йилдан бери саммит иштирокчиларига топшириб келинади. Бокуда ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширган эди.

2021 йилда эса Туркия президенти Озарбайжон етакчисини айни орден билан мукофотлаган.

Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Новоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.