Jahon, Yangiliklar

Ғарбий Соҳилда фаластинлик ўлдирилди

Ғарбий Соҳилда фаластинлик ўлдирилди

Исроил мудофаа кучлари ишғол остидаги (ЦАХАЛ) Ғарбий Соҳилда жойлашган Женин шаҳрида уюштирган рейд чоғида бир фаластинликни ўлдирди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбийларнинг тунги рейди натижасида 5 нафар фаластинлик яраланган. Қорин қисмидан ўқ еган олган фаластинлик кейинчалик Ибн-и Сино шифохонасида вафот этди.

Фаластинликлардан бирининг кўкрагига ўқ теккан, унинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Қолган уч фаластинлик енгил яраланган.

Айни пайтда ЦАХАЛ, Ғарбий Соҳилдаги турли манзилларга уюштирилган рейдлар чоғида 9 нафар фаластинлик қўлга олинганини маълум қилди.

Бундан ташқари, ҳарбийлар ва қуролланган фаластинликлар ўртасида отишма содир бўлган, дейилади хабарда.