Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 5 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 5-7 апрель кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.
Момақалдироқ пайтида баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди.
5-7 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!