«Tagesspiegel» журналистлари Германия ҳукумати собиқ канцлери Ангела Меркелнинг чиройли қиёфасини сақлаб қолиш учун сарфланган маблағларни очиқлади. Тегишли материал нашрнинг веб-сайтида эълон қилинган.
Маълум бўлишича, немис расмийси визажист, стилист ва сартарошлик функцияларини бирлаштирган аёлга ҳар ой уч минг евро тўлаган. “Ушбу хизматларнинг нархи ўтган йили 37 780 еврони (тахминан 464,694,000.00 сўм) ташкил қилган. 2023 йилдан ҳукумат шу пайтгача 17 200 евро сарфлаши керак эди”, — деб ёзади нашр Германия канцлери идорасига таяниб.
Олдинроқ, жорий йилнинг июль ойида Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок стилистнинг хизматларига кунига 9000 евро сарфлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!