Ўқишни кўчиртириб бериш ҳамда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Хабарда айтилишича, департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.У. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 8 000 АҚШ доллари эвазига Чимкент давлат университетида таҳсил олаётганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб, унинг ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчиртириб беришини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Х. фуқаролар Г.Р. ва А.А.нинг қўшни Тожикистон Республикаси университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчиртириб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаро М.А.ни Андижон давлат университетига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро М.А. фуқаро М.Ф.ни танишлари ёрдамида Чирчиқ давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. фуқаро Г.Х.нинг ишончига кириб, уни Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.У. фуқаролар М.О. ва Г.Ж.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетлардан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Б. фуқаро М.М.ни танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикаси университетларидан бирида таҳсил олаётганлиги тўғрисидаги ҳужжат тайёрлаб, унинг ўқишини Тошкент Алфраганус хусусий институтига 3-босқичдан кўчиртириб бериш эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ёшвий далиллар билан ушланган.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!