Япониянинг Фукусима ва Мияги ҳудудларида истиқомат қилувчи салкам 150 га яқин японияликлар “Фукусима 1” атом электр станциясидан тозаланган радиоактив сувнинг океанга тўкилишини тўхтатиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Ушбу даъво аризаси Япониянинг марказий ҳукумати ва электр станциялари операторлари ҳисобланган Tokyo Electric Power Company Holdings Inc устидан берилган. Даъвогарларнинг таъкидлашича, жорий йилнинг август ойи охирларида бошланган сувни тўкиш жараёнлари аҳолининг ҳаёт хавфсизлигига таҳдид солади ва маҳаллий балиқчиларнинг савдо-сотиқ жараёнларига тўсқинлик қилади.
Фуқаролар, шунингдек, радиоактивли сувни оқизиб юбориш учун берилган рухсатномани бекор қилишни ва сувни океанга тўкишни таъқиқлашни талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу даъво АЭС суви масаласи юзасидан аҳоли томонидан бўлаётган биринчи даъводир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!