Қутқарувчилар харобалар тагидан жабрланганларни излашда давом этмоқда.
Маълум бўлишича, зилзила эпимаркази Марракеш шаҳридан 50 миль узоқликда.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозиргача камида 1000 киши ҳалок бўлган ва юзлаб инсонлар жароҳатланган.
Кеча, соат тахминан 23:00 лар атрофида содир бўлган зилзила 6,8 магнитудали ва тахминан 11 миля чуқурликда, дейди Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати дастлабки ҳисоботида.
Айнан шу ҳисоботда келишича, бу зилзила минтақада сўнгги 100 йилда содир бўлган энг кучли ва талафотли табиий офатдир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!