US News 2023 энг коррупциялашган давлатлар рейтингида Ўзбекистон 87-ўриндан 83-ўринга кўтарилди.
Тадқиқотга кўра, Ўзбекистон Россия, Беларусь ва Қозоғистонга қараганда камроқ коррупциялашган. Ваҳоланки, бизда порахўрлик даражаси Озарбайжон ва Украинадагидан юқори.
Рейтинг аҳоли сўровлари асосида тузилган. У 10 та асосий тоифадаги 73 та асосий мезонни ҳисобга олади.
Энг кам коррупцияга учраган давлатлар Швейцария, Канада ва Швециядир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!