Iqtisod

Расман: ўтиш баллини тўплаган, супер-контрактнинг 50 фоизини тўлаганлар талабаликка қабул қилинади

Расман: ўтиш баллини тўплаган, супер-контрактнинг 50 фоизини тўлаганлар талабаликка қабул қилинади

2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган (яъни йиқилган), лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга:

истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга;
бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.

Супер-контракт нархи ҳам ўзгаришсиз қолди. 15 октябргача супер-контрактни тўлаганларга 10 фоизлик чегирма берилади.