Jahon

Reuters: ChatGPT трафиги кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

Reuters: ChatGPT трафиги кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

ChatGPT сунъий интеллектига эга чатботнинг трафиги кетма-кет учинчи ой пасаймоқда.

Август ойида компьютерлар ва смартфонлардан ChatGPT веб-сайтига ташрифлар 3,2 фоизга камайиб, 1,4 миллиард долларни ташкил қилди.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар порталда камроқ вақт ўтказа бошладилар. Агар март ойида улар чатботдан ўртача 8,7 дақиқа фойдаланган бўлса, август ойида бу кўрсаткич 7 дақиқага тушган.

Салбий кўрсаткичларга қарамай, Likeweb таҳлилий компанияси экспертлари кўрсаткичларнинг пасайиши якунига етмоқда, деб ҳисобламоқда. Уларнинг прогнозларига кўра, мактабларда дарсларнинг қайта тикланиши чатботга қизиқишни кучайтиради.

«Веб-сайтдаги ёш фойдаланувчиларнинг улуши ёзда пасайиб кетди ва энди тиклана бошлади», деди Likeweb вакили Девид Ф. Карр.