Jahon

Россиянинг қанча активлари блоклангани маълум бўлди

Россиянинг қанча активлари блоклангани маълум бўлди

АҚШ Молия вазирлигининг маълум қилишича, Украинадаги можаро туфайли санкциялар доирасида блокланган Россия Федерациясининг суверен активлари тахминий равишда 280 миллиард долларга баҳоланмоқда ва улар асосан Европа Иттифоқи ҳудудида жойлашган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

АҚШ Молия вазирлигининг қўшимча қилишича, давлатлар Россиянинг суверен активларини у Украинага етказган зарарни қопламагунча ушлаб туриш мажбуриятини олган.