O‘zbekiston

«Сайловолди дастурингизда ҳеч қандай янги фикр, янги ғояни кўрмадик»: — «Сурхон овози» газетаси Иноятовни истеъфога чиқишга чақирди

«Сайловолди дастурингизда ҳеч қандай янги фикр, янги ғояни кўрмадик»: — «Сурхон овози» газетаси Иноятовни истеъфога чиқишга чақирди

«Сурхон овози» газетасининг 2023 йил 5 сентябрь куни нашр этилган 8-сонида Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раҳбари Улуғбек Иноятовнинг истеъфоси талаб қилинган мақола эълон қилинди.

Унда ёзилишича, Иноятов ўтган президентлик сайловида номига иштирок этган, ҳокимият тизими фаолиятини ҳамда рақиблар дастурини тафтиш қилмаган.

“Сайловолди дастурингизда ҳеч қандай янги фикр, янги ғояни кўрмадик. Қуруқ сафсатадан нарига ўтилмади ва шунга яраша ‘мукофот’ини ҳам олдингиз. Овоз бериш натижалари бунинг далили.

Сайловдаги бефарқлигингиз туфайли ХДПнинг мавқеига путур етди. Партиядошларингиз, қолаверса, сайловчилар ишончини оқлай олмадингиз.

Шундай экан, партия Марказий Кенгаши раиси вазифасидан истеъфога чиқсангиз, марднинг иши бўлар эди», – дейди муалли