Jahon

Байден G20 саммитини муддатидан олдин тарк этди

Байден G20 саммитини муддатидан олдин тарк этди

АҚШ президенти Жо Байден 10 сентябрь куни Ҳиндистон пойтахти Деҳлини тарк этди. У G20 саммитини эрта тарк этди. Бу ҳақда Press Trust of India агентлиги Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

“Жо Байден Деҳлидаги G20 саммитида иштирок этганидан сўнг бугун эрталаб Ветнамга жўнаб кетди”, — дейилади баёнотда. Агентлик, шунингдек, Байденнинг самолётга чиқаётгани суратини ҳам чоп этди.

Аввалроқ, Байден G20 саммитида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси исмини тўғри талаффуз қила олмагани хабар қилинганди.