Jahon

НАТО Совуқ уруш давридан бери энг йирик машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда

НАТО Совуқ уруш давридан бери энг йирик машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда

НАТО келаси йили Совуқ уруш давридан бери энг йирик машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Financial Times.

Нашрнинг ёзишича, уларда алянсга аъзо бўлган барча мамлакатлардан, жумладан Швециядан ҳам 700 тагача самолёт, 50 га яқин кема ва 41 минг ҳарбий хизматчи қатнашади.

Машқнинг мақсади Россия бошчилигидаги душман коалициясига қарши эҳтимолий маневрларни симуляция қилишдир.

Аввалроқ НАТО Болтиқ денгизида Латвия ва Эстония қирғоқлари яқинида машғулотларни бошлаган эди.‌‌