Iqtisod

Ўзбекистонда аёлларнинг кичик бизнеси ўтган йили қанча даромад олди?

Ўзбекистонда аёлларнинг кичик бизнеси ўтган йили қанча даромад олди?

Ўзбекистонда 2022 йил якунига кўра аёллар бошчилигидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг даромадлари 31,7 триллион сўмга етди, деб хабар қилди Статистика агентлиги.

Даромад бўйича Тошкент етакчилик қилмоқда – 17,6 триллион сўм. Пойтахт вилоятида – 3,8 триллион сўм, Самарқанд вилоятида – 1,4 триллион сўм.

Айтиш жоизки, жорий йил бошида республикада аёллар бошқарувидаги кичик корхоналар сони 39 мингтани ташкил этади.