O‘zbekiston

Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№492-сон, 22.09.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Қарорга кўра:

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

  • давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар
  • ЯММТ (my.mehnat.uz)га;
  • қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;
  • ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.