Jahon

Украина ўлдирганини эълон қилган россиялик қўмондон омма олдида кўриниш берди

Украина ўлдирганини эълон қилган россиялик қўмондон омма олдида кўриниш берди

Ўтган ҳафтанинг охирида Москванинг Қримдаги бош адмирали Виктор Солоков Украина томонидан қилинган ракета ҳужуми натижасида ҳалок бўлгани айтилган эди. Бироқ шундан кейин қўмондон Россия мудофаа вазирлигининг навбатдаги видеоконференциясида кўриниш берди.

Россиянинг Қримдаги Қора денгиз флоти қўмондони Виктор Соколов Украина махсус кучлари ўзининг ракеталар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганини даъво қилганидан бир кун ўтиб йиғилишда қатнашаётгани кўрсатилган.

Россия Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган ва сешанба куни давлат телевидениесида намойиш этилган видео ва фотосуратларда Соколов Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва бошқа юқори даражадаги адмираллар ва армия бошлиқлари билан видеоконференцияда қатнашаётгани кўринади.