Jahon, Siyosat

Илон Маск Украина президентининг устидан очиқчасига кулди

Илон Маск Украина президентининг устидан очиқчасига кулди

Миллиардер Илон Маск ўзининг «X» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Украина президенти Владимир Зеленский тўғрисидаги мемни эълон қилиб, янги можарони қўзғади.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, расм эски, аммо мемга қуйидаги сўзлар қўшилган: «Беш дақиқа ўтиб, негадир сиз миллиард доллар ёрдам сўрамадингиз».

Киевга ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатиш масаласи ўтган ҳафта АҚШ бюджет тизими ёпилиши муносабати билан яна долзарб бўлиб қолган.

Президент Жо Байден Украинага ёрдамни ўз ичига олмаган вақтинчалик бюджет таклифини қўллаб-қувватлади, бироқ Американинг Украинага ёрдами тўхтатилишини истисно қилди.

Муск бир неча бор Украинадаги урушда, шу жумладан, гибрид урушда муҳим роль ўйнаган. «Twitter»ни сотиб олиб, у Россия ташвиқот аккаунтларидаги чекловларни юмшатди. Ёзда Мaск Украина расмийларидан «Starlink»ни «Севастополгача фаоллаштириш» бўйича фавқулодда сўровни олганида жанжал келиб чиқди. Маск Украина «Россия флотининг катта қисмини лангарда чўктиришни» хоҳлаётганини айтди ва бу талабни рад этди.