2023 йил 1 октябрдан йирик солиқ тўловчи корхоналар таркибига 14 та соҳа кесимида яна 737 та корхона қўшилди ва жами сони 1 631 тага етди.
Шу муносабат билан уларнинг ҳисоб рақамлари ҳудудий солиқ органларидан Йирик солиқ тўловчилар инспекциясига ўтказилди ва бу ҳақда шахсий кабинетларига хабарномалар юборилди.
Эндиликда ушбу корхоналар солиқ ва молиявий ҳисоботларни Йирик солиқ тўловчилар инспекциясига тақдим этиб боради ва тўловларини амалга оширади.
Маълумот учун: йирик солиқ тўловчиларга ҚҚСни тезлаштирилган тартибда қайтариш, товарлар (хизматлар)ни импорт ва реализация қилишда тўланадиган, яъни божхонадаги ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш каби бир қатор афзалликлар берилган.
Йирик солиқ тўловчилар фаолияти юзасидан савол ва мурожаатлар бўйича қуйидаги телефон рақамлари орқали мутахассислар билан боғланиш мумкин: 71-202-21-35; 71-202-31-23.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!