Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 8 та автобус саройи филиалларида хизмат кўрсатувчи автобус ҳайдовчиларининг ойлик маошлари қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Ишланган ой тугагач, кейинги ойнинг 1-санасидан 10-санасига қадар ҳайдовчиларнинг 1 ойда ишлаган иш соати, бажарган қатновлар сони, мунтазамлиги ҳисоблаб текширилади.
Кейин эса, ҳайдовчининг бир ой давомида йўналишда ҳаракатланган вақтда содир этган қоидабузарликлари текширилади. Барча маълумотлар йиғилгандан сўнг, кейинги ойнинг 10-санасидан ойлик маошининг аниқ ҳисоби чиқарилади. Шундан сўнг, белгиланган ойлик маошлари ҳайдовчиларга тўлана бошлайди.
Мурожаатда келтирилган маълумот яъни, автобус ҳайдовчиси 3 ойдан буён ойлик маоши олмаётганлиги ҳақидаги маълумот ёлғон!
Айни пайтда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 8 та автобус саройи филиаллари ҳайдовчиларининг фақатгина август ойи учун қисман қарздорликлари мавжуд бўлиб, ҳафта якунига қадар тўлиқ қопланиши белгиланганлигини маълум қиламиз, дейилади «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий муносабатида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!