Jahon

Эрдўғон Исроил ва Фаластин ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилди

Эрдўғон Исроил ва Фаластин ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилди

Анқара Исроил ва Фаластин ўртасидаги қуролли можарога барҳам бериш учун воситачилик қилишга тайёр. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон гапирди, деб хабар беради TRT Haber телеканали.

Давлат раҳбари ўз раислигида бўлиб ўтган ҳукумат мажлисидан сўнг халққа мурожаат қилди. “Биз ҳар қандай воситачиликка тайёрмиз”, деди Туркия раҳбари. Унинг сўзларига кўра, Туркия томонлар ўртасида маҳбусларни алмашиш ва қарама-қаршиликни тугатиш учун ҳамма нарсага тайёр.