Jahon

Эрон Хамаснинг Исроилга ҳужумига алоқадорми?

Эрон Хамаснинг Исроилга ҳужумига алоқадорми?

Эрон Ҳамаснинг Исроилга ҳужумига алоқадорлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай далил йўқ, бироқ Эрон Яқин Шарқдаги беқарорликдан фойда кўриши мумкин, дейди таҳлилчилар.

Араб давлатлари ва яҳудий давлати ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви Ислом Республикасига ёқмайди ва янги уруш тинчлик жараёнини издан чиқаришнинг энг яхши йўлидир.

Wall Street Journal манбалари, масалан, Эрон разведка идоралари Хамаснинг Исроилга ҳужумини режалаштиришга ёрдам берганини ва ўтган душанба куни Байрутда бўлиб ўтган йиғилишда ҳужумга яшил чироқ ёққанини даъво қилган.

Эрон парламентарийлари Хамас ҳужуми ҳақидаги хабарларни “Исроилга ўлим!”, “Америкага ўлим!” ва «Фаластин ғалаба қозонади!» деган қувончли ҳайқириқлар билан қарши олдилар.

Эроннинг руҳий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий телевидение орқали қилган мурожаатида: “Сионистик режимга ҳужум қилишни режалаштирганларнинг қўлларини ўпамиз”, деди ва у Теҳроннинг бунга алоқаси йўқлигини қўшимча қилди.

Таҳлилчиларнинг эътироф этишича, Хамас тўғридан-тўғри кўрсатмасиз ва ташқи ёрдамсиз бошқарган.

Эроннинг бевосита иштироки тасдиқланса, Исроилдаги уруш кенг кўламли минтақавий можарога айланиб кетади, деб ёзади BBC дипломатик мухбири Пол Адамс.