Jahon

Европа Иттифоқи Фаластинга ёрдам беришни тўхтатди

Европа Иттифоқи Фаластинга ёрдам беришни тўхтатди

Европа Иттифоқи ХАМАСнинг Исроилга қарши уруши муносабати билан Фаластинга бериладиган молиявий ёрдамни музлатишини эълон қилди. Бу ҳақда Европанинг кенгайиш ва қўшничилик сиёсати бўйича комиссари Оливер Вархелиж Twitter’да маълум қилди.

“Исроил ва унинг халқига қарши террор ва шафқатсизлик кўлами бурилиш нуқтаси бўлди. Еврокомиссия фаластинликларга энг йирик донор сифатида 691 миллион евролик ривожланиш ёрдами пакетини қайта кўриб чиқишни бошлайди ва барча тўловлар дарҳол тўхтатилади. Барча лойиҳалар кўриб чиқилади. Барча янги бюджет таклифлари, шу жумладан 2023 йил учун ҳам кейинги огоҳлантиришгача қолдирилди”, деди у.

Варгелиус тинчлик, бағрикенглик ва қўшничилик асосларига қайтиш зарурлигини таъкидлади. “Нафрат сўзлари, зўравонлик ва террорни улуғлаш жуда кўп одамларнинг онгини заҳарлади. Биз ҳозир ҳаракат қилишимиз керак”, – дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австрия ва Германия Фаластинга молиявий ёрдам кўриб чиқилишини эълон қилган эди.