13-14 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 1-3 даражагача совуқ бўлиши мумкин, деб хабар қилди Ўзгидромет.
12-14 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади. 12-13-октябрь, пайшанба ва жума кунлари мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади.
13 октябрь, жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва тоғ олди ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда.
Мамлакатда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!