Ўзбекистонда 15-19 ёшли қизларнинг 33 фоизи эр ўз хотинини калтаклаш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблайди, деб хабар берди ЮНИСЕФ MICS тадқиқоти маълумотларига таяниб.
Шунингдек, тадқиқот натижалари Ўзбекистонда бир ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳар уч боладан иккитаси (62 фоиз) руҳий ёки жисмоний зўравонликка учраганини кўрсатди.
Шу муносабат билан Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги, Адлия вазирлиги ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш устида иш олиб борилмоқда.
“Зўравонлик нафақат инсон ҳуқуқларини бузади, балки умуман боланинг ҳаётига таъсир қилади. Биз ушбу долзарб масала бўйича сукут сақлашга чек қўймоқчимиз ва жамиятнинг бу муаммо ҳали ҳам борлигига муносабатини ўзгартирмоқчимиз”, — деди агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!