Илгари ҳокимнинг ўзини 75 миллион сўм мукофотлаш тўғрисидаги қарори Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига кўра бекор қилинган эди. Бу гал маҳаллий Кенгаш қарори билан ҳокимни тақдирлаш учун маҳаллий бюджетдан 56 миллион сўм ажратилди.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2023 йил 9 октабрдаги қарори билан маҳаллий вилоят бюджетининг захира фондларидан маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қарор туфайли турли мақсадлар учун 23 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Қарор иловасига кўра, номинацияда ғолиб бўлган Қарши шаҳар 1-сектор мудири, яъни ҳоким Нормўмин Холбоевни рағбатлантириш учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира маблағларидан 56,2 миллион сўм ажратилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!