Jahon, Siyosat

Рамзан Қодиров Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўз ҳарбийларини юборишга тайёр эканини айтди

Рамзан Қодиров Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўз ҳарбийларини юборишга тайёр эканини айтди

Чеченистон раҳбари ўзининг Телеграм-каналида дунё ҳамжамиятига «Фаластиндаги вазият бўйича ҳеч бўлмаганда бир марта бир овоздан адолатли қарор қабул қилишга» чақирган мурожаатини эълон қилди.

«Мен мусулмон давлатлари раҳбарларига мурожаат қиламан – коалиция тузинг ва сиз дўст деб атаганларни, Европа ва бутун Ғарбни тинч аҳолини бомбардимон қилмасликка чақираман», — деб ёзади Қодиров.

Чеченистон раҳбари, шунингдек, у Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва «бошқа можаролардан фарқли ўлароқ, янада кўпроқ нарсага айланиши мумкин бўлган» урушга қарши эканини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, агар керак бўлса, чечен бўлинмалари «тартибни тиклаш учун тинчликпарвар кучлар сифатида ҳаракат қилишга тайёр».