O‘zbekiston

Тошкентда чинорлар таг-туги билан кесиб кетилди

Тошкентда чинорлар таг-туги билан кесиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги бир неча чинорлар таг-туги билан кесилгани акс этган видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан пойтахт Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Ўрганишлар натижасида видеода акс этган ҳолат Юнусобод туманидаги “Акбаробод” маҳалласи, 3-мавзеси ҳудудида юз бергани аниқланган.

Маълум қилинишича, ушбу дарахтлар табиий омиллар таъсири оқибатида зарарланиб, қуриб қолгани ҳамда ҳозирги об-ҳаво шароитида аҳолининг ҳаёти ва мол-мулкига жиддий зиён етказиши аниқланган. Потенциал хавфнинг олдини олиш мақсадида дарахтлар туман экологик назорат инспекцияси мутасадди ходимларининг назорати остида кесилган.

Шунингдек, бу бўйича тегишли рухсатнома шакллантирилгани ҳам айтилган.