Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш камида 5,6 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Тўққиз ой давомида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 5,8 фоизга ўсди.
Бу рақам Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди. У Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий кўрсаткичлари ва прогнозларига бағишланди.
Тўққиз ой якунларига кўра, мамлакатимиз экспорт ҳажмини 23,5 фоизга ошириб, 17,7 миллиард долларга етказди.
Шунингдек, ҳудудий инфратузилмани модернизация қилиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Ушбу мақсадлар учун 35 триллион сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 19 триллион сўм йўналтирилди.
Йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали 226,6 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,8 фоизга кўпдир.
Келгуси йилда умумий қиймати 13 миллиард доллар бўлган 300 дан ортиқ лойиҳани ишга тушириш, шунингдек, энергия таъминотини барқарорлаштириш ҳисобига саноатни 6 фоизга ошириш имконияти мавжуд.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!