“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Нью-Ёркка ва тескари авиақатновларга 20 фоизлик чегирма жорий қилади, деб хабар қилди авиаташувчи матбуот хизмати.
Чегирмалар 2024 йил 21 январдан 2024 йил 29 февралгача амал қилади. Авиачипталарни жорий йилнинг 20 октабридан 30 ноябрига қадар арзонлаштирилган нархда харид қилишингиз мумкин, дея аниқлик киритди компания.
20 октабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидан Нью-Ёркка энг арзон чипта нархи 7,2 миллион сўм, энг қиммати – 20,6 миллион сўм.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!