Jahon

Ҳамас барча гаровдаги тинч аҳолини Теҳронга топширишга тайёр

Ҳамас барча гаровдаги тинч аҳолини Теҳронга топширишга тайёр

Фаластиннинг Ҳамас радикал ҳаракати ҳибсга олинган тинч фуқароларни озод қилишга тайёр, бироқ Исроил қамоқхоналарида сақланаётган олти минг фаластинлик озод этилишини кутмоқда. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон БМТ Бош Ассамблеясининг 10-фавқулодда махсус сессияси йиғилишида шундай шартни айтди, деб ёзади “РИА Новости”.

“Бизнинг музокараларимизга кўра, ҲАМАС тинч маҳбусларни озод қилишга тайёр. Бошқа томондан, дунё Исроил қамоқхоналарида сақланаётган олти минг фаластинликнинг озод этилишини қўллаб-қувватлаши керак”, деб тушунтирди у.