“Узрепорт” АА га тегишли бўлган “FTV” канали Маданият вазири ўринбосарини ҳурматсизликда айблаб, қоралади.
Телеканал эълон қилган муносабатда келишича, маданият вазири ўринбосари “шляпада” дея Иброҳим Аҳмедовни назарда тутиб, уни масхара қилган. Телеканал раҳбариятига кўра, бу жамоага ҳурматсизлик.
Можаронинг асл сабаби “FTV” телеканалида эфирга берилаётган – “X Factor Ўзбекистон” шоусидир.
Расмий муносабатда келишича, бу ҳаваскорлар ўртасидаги шоу, холос. Асосий шарт эса, томошабинлар ва ҳакамларда ҳайрат яратиш эканлиги ҳам қўшимча қилинган.
Маданият вазири ўринбосари, муносабатда келишича, шахсларнинг ор-номуси, обрўсига путур етказишга ҳам уринган.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишлардан бирида Маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бу каби шоулар ортидан тош вазирликка отилишидан норозилигини билдирган. Унда қатнашган артистлар ҳам Аҳмедовнинг фикрини маъқуллаб, ўзбек эстрадаси кулгуга қолаётганидан хафа эканлигини таъкидлаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!