O‘zbekiston

Толибон Трансафғон темир йўл масаласини муҳокама қилиш учун Тошкентга ташриф буюрди

Толибон Трансафғон темир йўл масаласини муҳокама қилиш учун Тошкентга ташриф буюрди

“Толибон” темир йўл бошқармаси катта маслаҳатчиси Мирвайс Ғафурий Ўзбекистон ва Покистон вакиллари билан Трансафғон темир йўли лойиҳасига сармоя киритиш бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда Спутник Афғонистон.

Музокаралар Ўзбекистон Республикаси пойтахтида бўлиб ўтаётган 19-халқаро “Транспорт ва логистика” кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди. Томонлар сармоя киритиш масаласида ишбилармон доиралар учун алоҳида кўргазма ташкил этилишига келишиб олдилар.