Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги портловчи кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Келгуси йил бошидан бошқармага Давлат божхона қўмитасидан кимё маҳсулотлари импорти бўйича реал вақт режимида маълумотлар келиб тушади.
Кимёвий моддаларни фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган омборларда сақлашга рухсат берилади.
Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб республикада кимёвий моддаларни олиб кириш, ташиш, сақлаш ва утилизация қилиш талабларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида портлаш содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида 163 киши тан жароҳати олди. Етказилган зарар миқдори 14,5 миллиард сўмни ташкил этди.
Ҳукумат комиссиясига кўра, портлашга кимёвий моддаларни сақлаш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!