Россия Бош вазири Михаил Мишустин Япония ҳукумати билан Россия Федерациясида қисқартирилаётган ядровий қуролларни йўқ қилиш бўйича ҳамкорлик қилган келишувни бекор қилишни буюрди. Имзоланган ҳужжат ҳақида “ТАСС” хабар бермоқда.
Ушбу мақсадлар учун 1993 йилда тузилган ҳамкорлик қўмитасининг фаолияти ҳам расман тугатилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда Япония томонини хабардор қилиши керак.
Агентликнинг қўшимча қилишича, келишув Россия Федерацияси халқаро шартномалар ёки ички қарорлар асосида камайтириши керак бўлган ядровий қуролларни хавфсиз йўқ қилишга ёрдам беришни назарда тутган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!