АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен жума куни Ғазо секторида тинч аҳоли ўлимининг кўплигини қоралаб, “Фаластин тинч аҳолига етказиладиган зарарни минималлаштириш” учун кўпроқ иш қилиш кераклигини айтди.
Блинкен Исроилни кунлик гуманитар паузалар ва иккита гуманитар коридорни эълон қилгани учун мақтаган бўлса-да, у «кўпроқ нарса қилиш мумкин ва керак» деди.
“Жуда кўп фаластинликлар ўлдирилган. Сўнгги ҳафталарда жуда кўп одамлар жабр кўрди”, деди Блинкен Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳлидаги матбуот анжуманида. «Биз зарарнинг олдини олиш ва улар [Фаластин фуқаролари] оладиган ёрдамни максимал даражада ошириш учун қўлимиздан келганини қилмоқчимиз».
«Биз Исроил билан ушбу мақсадларга эришиш учун қандай аниқ қадамлар қўйилиши кераклигини муҳокама қилишда давом этамиз», – дея қўшимча қилди АҚШ Давлат котиби. У бу қадамларнинг тафсилотларини тасвирлашдан бош тортди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!