Jahon

Бир ҳафта ичида Қозоғистондан 41 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Бир ҳафта ичида Қозоғистондан 41 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Бир ҳафта ичида 41 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.

Бир ҳафта ичида 104 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди, улардан 44 нафари Нигерия, саккиз нафари Тожикистон фуқаролари эди.

Ушбу даврда 276 нафар чет эл фуқароси, жумладан, 154 нафари Ўзбекистон фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилди.

Биринчи ярим йил якунларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 3,2 минг фуқароси вақтинчалик яшаш учун Қозоғистонга кўчиб ўтган. Бу иккинчи натижа эди. Биринчи ўринда 6,8 минг киши билан руслар, учинчи ўринда 671 киши билан Туркманистон фуқаролари жойлашган.