Туркиянинг асосий мақсади Исроил-Фаластин можароси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш бўлиб, Анқара бунинг учун барча зарур чораларни кўришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда журналистларга Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған маълум қилди.
Режеп Таййип Эрдоған Ғарбни Ғазодаги урушни тугатиш учун Исроилга босим ўтказишга чақирди.
“Исроил муаммоси ҳал қилинмагунча, минтақамизда ва бутун дунёда доимий тинчлик ва тўлиқ халқаро ҳуқуқий тартиб бўлиши мумкин эмас. Бизга аниқ қадам керак. Шу билан бирга, БМТ резолюцияларидан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Агар сизлар урушни тугатишга жиддий қарасангиз, Исроилга БМТ резолюцияларини бажариш учун босим ўтказинг. Чунки одамлар ўлаяпти, оналар фарзандларидан, болалар ота-оналаридан айрилмоқда. Биз бу қон оқаётган ярани тўхтатиш учун нимадир қилишга ҳаракат қиляпмиз. Агар Америка Қўшма Штатлари бу ёндашувни қўлласа, Исроилни тўхтатиш осонроқ бўларди”, — деди Эрдоған.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!