Jahon

Исроил: Ҳарбий ҳаракатларда «пауза» бўлмайди

Исроил: Ҳарбий ҳаракатларда «пауза» бўлмайди

АҚШнинг ҳарбий ҳаракатларни гуманитар пауза қилишга чақирган баёнотидан сўнг, Исроил ҳукумати ҳужумлар давом этишини, Ғазо секторининг шимолида фақат тинч аҳоли коридори очиқ қолганини айтди, деб ёзмоқда Аnadolu агентлиги.

Исроил бош вазири матбуот хизмати ёзма баёнотида, «Ғазодаги тўқнашув барча гаровга олинганлар озод қилинмагунча давом этади» дейилади.

Исроил тинч аҳолига Ғазо секторидан шимолга жанубга ўтиш учун очиқ «хавфсиз коридор»га рухсат берди.

Айтилишича, кеча бу йўлак орқали Ғазонинг 50 минг аҳолиси ўтган, қолган аҳоли эса жанубга кўчишга таклиф қилинган.

Исроил бош вазирининг баёноти Оқ уйнинг Исроил Ғазо сектори шимолидаги тинч аҳолини тарк этишига рухсат бериш учун «ҳарбий ҳаракатларни кунига 4 соатга тўхтатишга» рози бўлгани ҳақидаги баёнотидан кейин содир бўлди.

Оқ уй ўз баёнотида «ҳарбий ҳаракатларда гуманитар пауза эълон қилиш» ҳақида гапирган бўлса, Исроил Бош вазирининг баёнотида эса ҳарбий ҳаракатларда пауза бўлмаслиги ва фақат «инсонпарварлик коридори» очиқ бўлиши таъкидланди.