Jahon

Си Цзиньпин ва Макроннинг фикри бир жойдан чиқди

Си Цзиньпин ва Макроннинг фикри бир жойдан чиқди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Франция президенти Эммануел Макрон телефон орқали мулоқот чоғида икки давлат тамойилини амалга оширишни Фаластин-Исроил можаросига ечим деб атади. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди.

Давлат раҳбарларининг сўзларига кўра, асосий вазифа вазиятнинг янада ёмонлашувига йўл қўймасликдир. Улар бундан ҳам жиддийроқ гуманитар инқироз юзага келишига йўл қўймаслик кераклигини, можаронинг асосий ечими икки давлат қарорини амалга оширишда эканлигини таъкидладилар.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттириш, тинчлик ва барқарорликни сақлашга ҳисса қўшишга келишиб олдилар.