Доминикан Республикасида кучли ёмғирлар туфайли кўчкилар содир бўлмоқда, дея хабар бермоқда Euronews.
Доминикан Республикасида ўтган ҳафта охирида кучли ёмғир ва сув тошқини оқибатида 20 дан ортиқ киши, жумладан 3 нафар бола ҳалок бўлди.
Фавқулодда вазиятлар маркази маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 13 мингга яқин одам эвакуация қилинган.
32 вилоятнинг аксариятида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Тропик ёмғир туфайли кўчки инфратузилмага зарар етказди. Якшанба куни пойтахт Санто-Домингода транспорт туннелининг девори қулаб тушди.
Одамлар машинадан туша олмади ва 9 киши ҳалок бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!