Jahon

Ҳиндистон канадаликлар учун электрон виза беришни бошлади

Ҳиндистон канадаликлар учун электрон виза беришни бошлади

Ҳиндистон 2 ой деганда канадаликлар учун элестрон виза беришни бошлади. Виза беришни тўхтатиб туриш Канаданинг Ҳиндистон ҳукумати канадалик сикх сепаратистлари етакчисининг ўлдирилишига алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги даъвосига жавоб бўлган эди. Бу ҳаракат кескинликни бироз юмшатиши мумкин бўлсада, яқин келажакда икки давлат ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада яхшиланиши кутилмаяпти.

Ҳозирда Ҳиндистон Канада фуқароларига фақат сайёҳлик ва бизнес мақсадларида электрон визаларни таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Канада бош вазири Жастин Трюдо парламентда Ҳиндистон ҳукумати агентлари ва Ҳардип Сингх Нижжарнинг ўлдирилиши ўртасидаги эҳтимолий алоқалар ҳақида хабар берганидан кейин икки мамалакт ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди.