Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Марокаш ва Баҳрайн Араб Лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитларида Исроилга нефт эмбаргоси жорий этиш таклифини рад этди. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, 11-12 ноябрь кунлари Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашувларда Исроил билан муносабатларни музлатиш ва унинг самолётларини араб давлатлари ҳаво ҳудудига киритишни тақиқлаш ҳам муҳокама қилинган. Бироқ тўртта давлат раҳбарлари “Ғазодаги геноцидга қарши бир қадам ҳам ташламадилар, балки том маънода сукут сақлашни афзал кўрдилар”, деб ёзади нашр.
Бунгача Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ислом оламини Ғазо секторидаги вазият юзасидан Исроилга қарши туришга чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, 10 миллионга яқин аҳолиси бўлган Исроил 500 миллион аҳолиси бўлган нефтга бой араб давлатлари раҳбарларини қўрқитишга муваффақ бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!