Беларус Миллий Ассамблеясининг Вакиллар палатаси иккинчи (якуний) ўқишда бадавлат фуқаролар учун даромад солиғини оширишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда республика парламенти матбуот хизмати хабарида айтилади.
Йиллик даромади 200 минг Беларус рублидан ошадиган беларуслар учун тўлов миқдори 13 фоиздан 25 фоизга оширилди.
Бу чора “[фуқаролар томонидан] олинган даромадларни катта миқдорда тортиб олиш мақсадида кўрилган”, — дея аниқлик киритди матбуот хизмати.
Беларус расмийларига кўра, янгилик 8-9 минг кишига таъсир қилади.
Бундан ташқари, парламент даромадларни камайтирилган харажатлар йилига 25 миллион Беларус рублидан ошса, даромад солиғи ставкаларини 20 фоиздан 25 фоизга оширишга қарор қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!