Jahon

Ғарб Зеленскийнинг хатти-ҳаракатларида ғалати ўзгаришларни сезди

Ғарб Зеленскийнинг хатти-ҳаракатларида ғалати ўзгаришларни сезди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг кайфияти сўнгги ойларда кескин ўзгарган: унинг жанговар ҳаракатлар бошида кўрсатган оптимизмидан асар ҳам қолмаган, дея таъкидлади TV5Monde таҳлилчилари. Уларга кўра, Киев раҳбари ва Украина қуролли кучлари ўртасидаги муносабатлар совуқлашмоқда.

«Мудофаа вазирига ушбу бўлинишларни «хаёлий» деб рад этиш топширилган бўлса-да, у беҳуда ҳаракат қилмоқда: Украина раҳбариятида кўп нарсалар, биринчи навбатда, Зеленскийнинг муносабати аниқ ўзгарган. У шунча нарсага қарамай, жанговар ҳаракатлар бошида намойиш этган оптимизмдан асар ҳам қолмаган», — деди эксперт.