Jahon

Ким Чен Ин оналар қурултойида йиғлаб юборди

Ким Чен Ин оналар қурултойида йиғлаб юборди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин V Умумреспублика оналар қурултойидаги маърузани тинглар экан, йиғлаб юборди, деб ёзади “РИА Новости” Корея марказий телевидениеси намойиш этган кадрларга таяниб.

Янгилик Шимолий Корея Ишчилар партияси марказий қўмитаси котиби Ри Ил Хваннинг нутқини кўрсатди. Унинг ҳисоботини тинглаган Ким Чен Ин кўз ёшларини тия олмади. Оператор сиёсатчининг юзини яқиндан кўрсатган. Давлат раҳбарининг эмоционал реакциясига айнан нима сабаб бўлгани номаълум. Кадрлар оналарнинг фарзандлари келажаги учун ўзини қурбон қилишга тайёрлиги ҳақида сўз юритувчи ҳисоботнинг бир қисмини ўқиётган диктор фонида намойиш этилди.

– Фарзандларини муносиб инсонлар этиб тарбиялаётган ҳар бир онанинг қалбида ўз кўнгил хотиржамлигидан аввал партия ва давлатимизнинг кечинмалари, ғамхўрлиги ҳақида ўйлашга имкон берувчи мусаффо виждон бор, – деди нотиқ.